2. Мутакаллимларнинг баҳслари ўз ақидаларини ҳимоя қилишга қаратилган. Уларнинг мақсади ўз хусуматчилари улар мўътазила, муржиъа, шийъа, хаворижлар каби тушунчада буларга зид мусулмонлар бўладими ёки насоро, яҳудий, мажусий ва бошқа ғайридин бўладими, уларнинг далилларини йўққа чиқаришдан иборат. Лекин уларнинг баҳсида кўзга ташланадиган нарса файласуфлардан иборат мусулмонларга раддия билдиришга қаратилган эди. 3. Мутакаллимларнинг баҳслари исломий баҳслардир. Улар ихтилофли ва бир-бирига зид бўлса-да, исломий раъйлардан келиб чиқади. Бу раъйларни ушлаган ҳар бир мусулмон исломий раъйни ушлаган ва у эътиқод қилган нарсаси исломий ақида ҳисобланади. Мана бу мутакаллимларнинг манҳажи ва унинг эътиборидир. Файласуфларнинг манҳажи эса қуйидагиларда намоён бўлади: 1. Файласуфлар масалаларни фақат баҳс қиладилар. Бу баҳснинг манҳажи ва асоси - ҳужжат қандай далолат қилган бўлса, шундай қараш. Илоҳиёт ҳақидаги қарашлари - мутлақ вужудга ва унинг зоти тақозо этган нарсаларга қарашдан иборат. Улар ҳужжат келтирилган нарсага асосланиб фикр юритадилар. Бу нарса қандай бўлишидан қатъий назар бирор натижага олиб борса, унга эътиқод қиладилар. Бу фалсафанинг мақсади ва асосидир. Уларнинг баҳслари соф фалсафий бўлиб, агар баъзи мавзуларда Исломга алоқаси борга ўхшаса-да, баҳс жиҳатидан динга мутлақо алоқаси йўқ. Улар кўпинча ўз баҳсларида жисмоний жасад билан қайта тирилиш ва қиёмат каби унинг саҳиҳ ёки ботиллигига ақлий далил келтириб бўлмайдиган самъий (эшитиш орқали қабул қилинадиган) нарсалар билан шуғулланишди. Кўпинча ўз исломий ақидаларидан таъсирланган ҳолда юнон фалсафасидаги баъзи бир фикрларни айтдилар. Баъзи ҳолларда фалсафадаги масалалар билан исломий масалалар ўртасини мувофиқлаштиришга ҳаракат қилдилар. Лекин бу нарса улар мусулмон бўлиб, Исломдан таъсирланганликларидан келиб чиқади. Лекин бу худди мутакаллимлар сингари исломни асос қиладиган фикрий таъсир натижасида эмас, балки насроний файласуфларининг насоро динидан, яҳудий файласуфларининг яҳудия динидан таъсирланганликларидек таъсирланишига ўхшаб кетади. Аммо уларнинг асоси мутлақ вужуд ва у тақозо қилган нарса эди. Уларнинг ҳақиқий таъсирланишлари юнон фалсафаси бўлиб, уларнинг ақлияси ҳам шу фалсафа билан шаклланган эди. Юнон фалсафасида пишиб етилганларидан кейин ўз фикрларини баён этдилар, бу фалсафанинг Исломга мутлақо алоқаси йўқ. 2. Мусулмон файласуфлари Исломни ҳимоя қилиш билан шуғулланмадилар. Ўзларига мухолиф бўлган фикрларни баён қилиб, уларни рад этиш ўрнига ўз ҳақиқатларини исботлаш, уларга ҳужжат келтириш билан шуғулландилар. Ақлий баҳс уларнинг илмидаги асл мавзу бўлиб, бундан бошқа ҳеч нарса мавжуд эмас. 3. Мусулмон файласуфларининг баҳслари ғайриисломий фикрлардир. Улар соф фалсафий баҳс бўлиб, Исломга мутлақо алоқаси йўқ. Унинг баҳсида Исломнинг ўзи йўқ, у исломий раъй деб ҳисобланмайди ва исломий сақофатдан эмас.
84-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|